Душанбеда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Душанбе шаҳридаги "Пойтахт – 90" савдо маркази ҳудудидаги 2 минг квадрат метр майдонда электротехника, кабель, фармацевтика, сантехника, тўқимачилик, чарм маҳсулотлари, ўқув-лаборатория ускуналари, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, чинни буюм ва идишлар, парфюмерия ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилмоқда. 


1000 квадрат метр очиқ майдонда қишлоқ хўжалиги техникаси ва турли осма ускуналар, енгил ва юк автомобиллари, йўловчи автобуслари тақдим этилган. 
Тадбир доирасида ташкил қилинадиган бизнес-форум ва семинарларда Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доираларининг 500 дан ортиқ вакили қатнашиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама этади. Бу икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш ва ташқи савдо ҳажмини оширишда муҳим аҳамиятга эгадир. 
Кўргазма-ярмарка икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, маҳсулотлар турларини кўпайтириш ва ўзаро серқирра ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади. 

Биз Twitterда