Доллар керакми, марҳамат: 1 АҚШ долларининг расмий курси 8100 сўм

 
2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5177-сонли фармон имзоланиши ортидан валюталарнинг янги эркин курси ҳақида башоратлар бошланганди.
Фол очишга керак қолмади: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 5 сентябрь санасидан кучга кирадиган янги курсига кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 8100 сўмни ташкил этади. Доллар ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 3889 сўм 65 тийинга қимматлашди.

Биз Twitterда