DAMAS олишга шошилманг, яқинда Жиззахда CITROEN JUMPY ишлаб чиқарилади!

ФОТО: http://cms.ermeo.be/
 
«Ўзавтосаноат» компанияси ва Франциянинг PSA концернлари шериклигида ташкил этилган янги қўшма корхона – Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive томонидан “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида янги автомобиль заводи қурилади. Заводда дунёнинг машҳур француз автомобиллари Peugeot ва Citroën ишлаб чиқарилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 130 миллион еврога тенг. 2019 йили ишга тушириладиган завод йилига 16000 дона бизнес автомобили ишлаб чиқаради.
Ишлаб чиқаришнинг биринчи йилидаёқ бутловчи қисмларнинг энг камида 50%ини маҳаллийлаштириш кўзда тутилган.
Ҳозирги маълумотларга кўра, заводда автовенлардан Citroen Jumper ёки Peugeot Boxer, енгилроқ фургонлардан эса Citroen Jumpy ёки Peugeot Expert ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
bib

Биз Twitterда