Чин қудратини кўрмоқчи бўлганлар шаҳарларига боқсинлар!

Article

Хитой азалдан жаҳоннинг етакчи давлати бўлиб келган. Чин давлатининг қудратини Буюк Хитой деворининг ўзиёқ исбот эта олади. Сўнгги ўн йилликдаги жадал иқтисодий ўсиш Хитойни янада бақувват қилгани сир эмас. Халқаро майдонда ҳам Хитой АҚШ ва Россия каби алоҳида вазнига эга.

Жаҳоннинг энг рақобатбардош шаҳарлари ўнлигидан Чиннинг уч мегаполиси - Пекин, Шанхай ва Гонконгнинг ўрин олгани мамлакат қудратидан яна бир даракдир.  

Рейтингнинг биринчи поғонасини Лондон банд этди. Кучли бешликни Нью-Йорк, Токио, Париж ва Сингапур якунлаб берди.
Ушбу рўйхат халқаро рақобатбардошликнинг олти асосий омилини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлиб, жумладан унда глобал интеграция босқичи, ички талаб даражаси, ахборот ва илғор компьютер технологияларини ривожланиши учун шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратилган.

Тадқиқотчилар Гонконгни олтинчи ўринга жойлаган бўлишса, ундан сўнгра Шанхай ва Пекин ўрин олган. Кучли ўнлик Сидней ва Франкфурт шаҳарлари билан якунланган.

"Бутун дунё Хитой ва Осиё шаҳарларининг тўхтовсиз ўсишни кузатиб турибди. Улар жаҳоннинг бошқа минтақаларига қараганда фаолроқ ривожланмоқда", - дейди сайёрамиз шаҳарларини молиявий-иқтисодий жиҳатдан ривожланиш масалалари билан шуғулланувчи БМТ вакили Марко Камийя.

Мутахассис Хитойнинг 69 асосий шаҳридан 17 таси дунёнинг 200 та етакчи мегаполиси сафидан ўрин олганини таъкидлади. 

Биз Twitterда