Банклар пластик картаси бор мижозга кредит беради!

Article
Банклар аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида  мобиль иловаларни фаол татбиқ этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Хусусан, онлайн режимида ишловчи банк карточкаларидан кредитларни қоплаш, бюджет ва солиқ тўловларини амалга ошириш, товар ва хизматлар учун ҳисоб-китоблар қилиш бўйича янги дастур ҳамда хизматлар йўлга қўйилади деб ёзади Халқ сўзи газетаси.
Пластик карточкаларнинг кўп функциялилигини таъминлаш учун тижорат банкининг мижози бўлган корхона ходимлари —  жисмоний шахсларнинг сўм пластик карточкалари орқали кредитлар ажратиш кўзда тутилмоқда. Бунинг учун паспорт нусхаси, иш ҳақи тўғрисида маълумот, корхонанинг ўз ходими мажбуриятлари учун кафолатномаси бўлса, кифоя.

Биз Twitterда