Австрия компанияси Наманганда замонавий гемодиализ маркази ташкил этади

 
Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Австриянинг “SC Global Trade GmbH” компанияси ўртасида Наманган шаҳрида замонавий гемодиализ маркази ташкил этиш бўйича инвестицион келишув имзоланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Келишув 6 ноябрь куни вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашув чоғида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда "SC Global Trade GmbH” компанияси директори Юрий Чекалин томонидан имзоланди.
 
 
Келишувга кўра, Австрия компанияси Наманган шаҳрининг “Дамбоғ” маҳалласида жойлашган эски эндикронология шифохонаси базасида замонавий гемодиализ маркази ташкил этади.
2021 йилда ишга тушиши режалаштирилган Марказда гемодиализ усулида даволаш, диагностика ва лаборатория хизматлари кўрсатилади. Янги гемодиализ марказида тиббиёт ходимлари учун 25 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Биз Twitterда