"Ajlan & Bros Group" Наманган вилоятида пахта-тўқимачилик кластери ташкил қилади

 
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 24 октбярь куни Тошкент шаҳрида Саудия Арабистонининг “Ajlan & Bros” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
“Ajlan & Bros Group” ижрочи директори ўринбосари Муҳаммад Арамани бошчилигидаги делегация билан бўлган учрашувда ушбу компаниянинг Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ва Косонсой туманларида пахта-тўқимачилик кластери ташкил қилиш юзасидан истиқболли лойиҳаси таклифи муҳокама қилинди.
3 босқичдан иборат ушбу йирик лойиҳани амалга ошириш учун 12 минг гектар ер зарур бўлади. Биринчи босқич пахтани етиштиришдан тортиб, уни қайта ишлаш ҳамда ип-калава ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи ўз ичига олиши режалаштирилмоқда. Бу босқичда йирик замонавий пахтани қайта ишлаш заводи ҳамда йиллик қуввати 8 минг тонна бўлган ип-калава ишлаб чиқариш заводини ишга тушириш кўзда тутилган. Ип-калава ишлаб чиқариш линиясини тўла қувватда йўлга қўйилиши 2024 йилгача белгиланган. Кейинги босқичда мато тўқиш ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш режага киритилган.

Биз Twitterда