Volvo машиналарига «Скайп» ўрнатилмоқда

Article

Швециянинг Volvo компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларга «Скайп» программаси ўрнатилмоқда, деб хабар қилади Mail.ru.  

Бу автомобилсозликда АКТдан фойдаланишда янги поғона бўлади. Машинага ўрнатилган марказий дисплейдаги кнопкани босиш программага уланиш учун етарли бўлади.

“Skype for Business – бу автомобилларда уланиш тизимини жорий этиш йўлидаги янги босқичдир. Бундай янгиликларга мижозларимизга офисда сарфланиши керак бўлган вақтни тежашга ёрдам беради” дейди Volvo вице-президенти Андерс Тилман-Микиевич.