Ravon R2 Россияда энг кўп сотилган автомобил бўлди

Article

Ўзбекистондаги GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган, шаҳар ичига мўлжалланган Ravon R2 хэтчбеки Россияда ноябр ойида сотилган A классдаги автомобиллар рейтингида биринчи ўринни эгаллади, деб ёзади «Экономика сегодня».

Ўтган ойда жами 109 дона Ravon R2 сотилган. Иккинчи ўринни 91 дона сотилган Жанубий Кореанинг Kia Picanto автомобили эгаллади. Учинчи ўринда эса Daewoo Matiz сотилган. Smart Fortwo ва Smart Forfour эса тўртинчи-бешинчи ўринларни эгаллашган.