Beeline Самарқандда 3G тармоғини кенгайтирди

Article

Энг йирик алоқа оператори Beeline Самарқанд вилояти худудида тармоқ ҳажми ва қоплам доираси кенгайгани ҳақида хабар беради. Янги база станциялари Самарқанд шаҳрининг Х. Вали ва Алишер Навоий кўчалари, шунингдек Самарқанд туманининг Самиев, Қум Тепа, Оҳалик ва Ўзбеккенти кўчалари бўйлаб ўрнатилди.

Бу эса ушбу худудда 3G тармоғи имкониятларини янада кенгайтирмоқда. Қўшимча станцияларнинг ишга тушиши мобил интернетнинг барча имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради.