Мўғуллар мамлакат иқтисодини қутқариш учун 5,5 миллиард доллар қарз олишмоқда

Монголия Халқаро валюта фонди билан уч йиллик молиялаштириш дастури бўйича келишувга эришди. Унга кўра фонд мўғулларга 5,5 миллиардлик ёрдам пакетининг бир қисми бўлган 440 миллион доллар миқдоридаги маблағни ажратмоқда. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Монголия иқтисодиётидаги ўсиш 2016 йилда 1 фоизга тушиб қолди. Бу эса уларнинг асосий савдо ҳамкори ҳисобланган Хитойдаги хом-ашёга бўлган талабнинг пасайиш билан боғлиқ. Чунки айнан Чин мўғулларнинг мис ва кўмирларини йирик миқдорда сотиб олади.
"Осиё тараққиёт банки, Бутунжаҳон банки ва ҳамкорлари - Япония ва Жанубий Корея 3 миллиард, Хитой халқ банки эса 2,2 миллиард доллар миқдоридаги маблағни уч йил давомида Монголия банкига киритади. Шундай қилиб, ташқи молиялаштириш пакети 5,5 миллиард доллардан ошади", - дейилади ХВФ баёнотида.
Олинган маблағлар давлат қарзларини ёпишга ишлатилади. Халқаро валюта фонди билан келишувга кўра, мўғуллар ўз иқтисодий сиёсатларида бир қатор ўзгаришларни амалга оширишга рози бўлдилар. Мисол учун, Монголия банки директорлари кенгашидан энди сўнгги беш йилликда сиёсий фаолият билан шуғулланган шахслар ўрин олишолмайди. 

Биз Twitterда