Астанада ўтказиладиган "Экспо-2017"да Ўзбекистон вакиллари иштирок этишади

Article
Астанада ўтказиладиган "Экспо-2017" халқаро кўргазмасида Ўзбекистон вакиллари иштирок этишади. Бу ҳақда “Ўзэкспомарказ” миллий компанияси матбуот хизмати хабар берди.
"Экспо-2017" муқобил энергия манбалари билан боғлиқ янги технологиялар ривожига муҳим туртки вазифасини ўтайди ва албатта Қозоғистоннинг халқаро майдондаги обрўсини янада кўтаради", - деди "Ўзэкспомарказ" миллий компанияси раҳбари Иброҳим Эргашев. Айнан Эргашев раҳбарлигидаги делегация Астанадага кўргазмада иштирок этиши кўзда тутилган.
Ўзбекистоннинг "Экспо-2017"да иштирок этиши тасдиқланадиган шартномани имзолаш маросими 13 февраль куни Тошкентда ўтказилади. Қозоғистон тарафидан битимга  кўргазманинг бош комиссари Рапиль Жошибаев имзо қўяди.
Кўргазма Астанада 2017 йилнинг 10 июнидан 10 сентябригача ўтказилади. Унда 100 дан ошиқ давлат иштирок этиш учун талабнома берди. Умумий ҳисобда кўргазмага 2-3 млн. кишининг ташрифи кутилмоқда.   

Биз Twitterда