Асосий янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Наманганда Ахсикент ёдгорлиги туризм манзилига айланмоқда

Мазкур ёдгорлик Наманган вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Юртимиз ва хориждаги сайёҳлик кўргазмаларида қадимий Ахсикент ҳақида ҳам тақдимотлар ўтказилмоқда. Бунинг самарасида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ўртасида тарихий ёдгорликка қизиқиш ортмоқда. Ҳозирга қадар кўплаб давлатлардан сайёҳлар ташриф буюрмоқда. Қадамжони тадқиқ этиш, унинг жозибадорлигини ва сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида махсус концепция ишлаб чиқилган. Айни кунда шу асосда Фарғона водийсида ички туризмни ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Кўплаб  хорижий ОАВ ҳам Ахсикент ҳақида туркум мақола, телекўрсатувлар тайёрлашмоқда.  Яқинда Туркиянинг етакчи «TRT AVAZ» телеканали ҳам махсус репортаж тайёрлади.


Биз Twitterда