Ўзбекистон ва Россия ҳарбий кучлари Форишда қўшма ҳарбий машғулот ўтказади

фото: uza.uz/
 
Ўзбекистон ҳарбий кучлари ва Россия ҳарбий кучлари Марказий ҳарбий округи бўлинмалари 2017 йил октябрь ойида Форишда қўшма ҳарбий машғулот ўтказади. Россиянинг РИА ахборот нашри бу ҳақда хабар берди.
Бу ҳақда баёнот берган Россия Марказий ҳарбий округи қўмондони ўринбосари Ярослав Рошупкин, бу борадаги келишув Ўзбекистон Мудофаа вазири, генерал-полковник Қобул Бердиев ҳамда Россия Марказий ҳарбий округи қўмондони, генерал-полковник Владимир Зарудницкий раҳбарлигидаги Мудофаа вазирликлари комиссиялари учрашувида қабул қилинганини билдирди.
Фориш полигони Тошкентдан 250 км узоқликда, Нурутау тоғлари этагида жойлашган.

Биз Twitterда