Туркманистон Эронга газ беришни тўхтатди!

Article

Туркманистон 2017 йил 1 январдан Эронга газ етказиб беришни тўхтатди. Бунга Эрон томонининг (Эрон Миллий газ компаниясининг) мавжуд қарздорлигининг кўпайиб кетгани ва бу қарздорликни бартараф этиш бўйича 2013 йилдан бери ҳеч қандай аниқ иш олиб борилмаганлиги сабаб бўлди деб Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги маълумот берди. Бу ҳақда Trend ахборот нашри хабар беради.

Дунё матбуотида сўнгги кунларда бу борада бир бирини инкор қилувчи турли маълумотлар пайдо бўлди. Баъзи манбаларда “Туркманистоннинг ҳеч бир сабабсиз газ узатишни тўхтатиб қўйгани”ни айтишса, бошқалари “Эрон билан Туркманистон ўртасида газ таъминоти бўйича беш йиллик янги келишув имзолангани” хабар берилди. Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги бундай хабарларнинг ҳар икки шакли ҳам уйдирма эканлигинини баён қилди.

Шу билан бирга, расмий Ашхобод бу масалани сиёсийлаштириш икки мамлакат ўртасидаги дўстлик алоқаларига раҳна солишга уриниш сифатида қабул қилинишини таъкидлади.

Биз Twitterда