Тезкор хабар: Трампнинг инагурация маросимида Ўзбекистон номидан Бахтиёр Ғуломов қатнашмоқда!

Article
Ҳозиргина манбаларимиздан олган хабаримизга кўра, Вашингтонда бўлиб ўтаётган АҚШ президенти Дональд Трампнинг инагурация маросимида Америкадаги дунёнинг кўплаб дипломатик корпуслари раҳбарлари қаторида Ўзбекистон номидан АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчимиз Бахтиёр Ғуломов қатнашмоқда. 
АҚШ янги президентининг қасамёд маросими Вашингтондаги Капитолий майдонида бўлиб ўтмоқда. Тадбирда АҚШнинг энди собиқ Президенти Барак Обама ҳам иштирок этади. Шунингдек, Трампнинг сайловдаги рақиби Хиллари Клинтон, Жозеф Байден, Олий суд вакиллари, губернаторлар, конгресс аъзолари иштирок этишмоқда.
Дональд Трамп хотини Мелания, қизи Иванка ва куёви Жаред Кушнер билан бирга етиб келди.
Томас Жеферсон давридан бери ўтказиб келинаётган Вашингтон инагурациясининг кульминацион нуқтаси (ундан олдингиси Нью-Йоркда ўтказилган) АҚШ янги президентининг Инжилга қўл урган ҳолдаги қасамёди ва "Худо менга ёрдам берсин!" деган сўзларидир. 
Инагурация маросими янги президент томонидан бериладиган тантанали бал билан якунланади.
 
 
 
 

Биз Twitterда