Чустдаги хусусий тиббиёт даражасига дунёнинг катта шаҳарлари ҳавас қилса арзийди!

 
Ўзининг пичоқлари-ю дўппилари билан дунёга танилган Наманган вилоятидаги Чуст шаҳри, бугун Ўзбекистонда бўлаётган янгиланиш ва ислоҳотлардан четда қолаётгани йўқ, балкида кўплаб соҳаларда бошқаларга ўрнак бўлса арзийдиган натижаларга эришмоқда. Хусусан, хусусий тиббиёт секторида Чуст эришган бугунги натижаларга манаман деган дунёнинг катта шаҳарлари ҳавас қилса бўлади. Бугун Чуст мавжуд хусусий тиббиёт масканлари сони бўйича кўплаб вилоят марказларига етиб олди.
Чустда қурилиш-монтаж ишлари якунланган “Апекс Медикал сервис” шифохонаси ҳам бу борада яна бир катта ютуқ бўлди. 46 ўринлик бу шифо маскани яқинда ишга тушгач, гинекология, неврология ҳамда кардиология касалликлари билан оғриган беморларнинг дардига даво бўлувчи марказга айланади.
 
 
Чуст туманида биринчи мультиспирал компьютер томографияси аппарати (MSCT), Рентген, наркоз аппаратлари, УЗИ, ЭКГ, ЭЭТ каби керакли замонавий жиҳозлар билан шифохонани таъминлаш учун 128 минг долларлик махсус имтиёзли кредит берилгани, хусусий тиббиёт ривожига берилаётган катта эътиборнинг исботидир.
“Апекс Медикал сервис” шифохонасида беморларга 5 врач, 15 та кичик тиббий ходим хизмат кўрсатиши режалаштирилмоқда.
Энг қувонарли ҳолатлардан бири, Тошкент шаҳрида меҳнат фаолияти юритиб келаётган юқори малакали мутахассис, асли чустлик Фармонжон Жабборовни бош врач сифатида ўз туғилиб ўсган шаҳарга қайтарилгани бўлди.
Шифохона қошида лаборатория ҳамда дорихона ҳам бўлади, бу даволанувчилар учун қулайлик яратиши табиий.
 Дилмурод Жумабоев

Биз Twitterда