Чеченистон раҳбари шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қабрини зиёрат қилди

Россия Федерацияси Чеченистон Республикасининг раҳбари Рамзан Қодиров икки кунлик ташриф бугун Ўзбекистонга келди. 
Ташрифнинг илк кунида Рамзан Қодиров Тошкентдаги «Шайх Зайниддин» жомеъ масжидига келиб, отаси, Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмад ҳожи Қодировнинг устози шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қабрини зиёрат қилди, «Ҳилол-нашр» нашриёт уйининг раҳбари Исмоил Муҳаммад Юсуф билан учрашиб, Қуръони Карим тиловатидан сўнг шайх ҳазратларининг, барча ўтган мўмин-мусулмонларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилди. Бу ҳақда islom.uz хабар берди.
Аҳмад ҳожи Қодиров 1980-йилларда Тошкент ислом олий маъҳадида ўқиб, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан бевосита таҳсил олган ва умрининг охиригача содиқ шогирдлардан бўлиб қолган эди. 

Биз Twitterда