Сервер Жепаров фаолиятини Эронда давом эттиради!

Article
Миллий терма жамоамизнинг етакчи футболчиси Сервер Жепаров билан Эроннинг “Истиқлол” жамоаси жиддий равишда қизиқмоқда. Агар томонлар ўртасида давом этаётган музокаралар муваффақиятли якун топса, 34 ёшли ярим ҳимоячи шу кунларда Теҳронга кўчиб ўтади. Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлигига таяниб Sputnik хабар берди.
“Истиқлол” клуб раҳбарияти ҳамюртимиз билан бир йиллик шартнома имзолаш ниятида. Уни сотиб олиш учун Тошкентнинг “Локомотив” клубига форслар 800 минг доллар тўлашга тайёрликларини маълум қилишган.
Клуб мураббийлари Серверни таркибга қўшиш орқали жамоанинг ҳужумкорлик салоҳиятини оширишни ният қилганлар. Чунки Сервер нафақат майдон марказида яратувчилик қила олади, балки ҳужумчилар ортида тўп суриб, тўпурарлик қобилиятини намойиш этишдан холи эмас. Айнан Жепаров 2008 йилда Ўзбекистон олий лигасининг энг яхши тўпурари бўлганди.
Бундан ташқари, у икки мартда Ўзбекистон (2008, 2010) ва икки бор Осиё (2008, 2011)нинг энг яхши футболчиси бўлган.

Биз Twitterда