Одил Аҳмедов Хитойга етиб келди!

Article

Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси билан шартнома имзолаган Одил Аҳмедов ўзининг янги жамоасига бориб қўшилди. Шанхай аэропортида кўплаб мухлислар ўз жамоаларининг янги ўйинчисини кутиб олдилар.

Одил Аҳмедовнинг Хитой трансфери ҳақида хабарлар пайдо бўлганда, дастлаб унинг “Шаньдун Лунен” жамоасига ўтиши ҳақида сўз борганди. Бироқ якуний қарор Шанхай халқаро порти гуруҳига қарашли “Шанхай СИПГ” жамоаси фойдасига бўлди.

Аввал хабар берганимиздек, Одилнинг трансфери учун хитойликлар Россиянинг “Краснодар” клубига 8 миллион евро тўлашади.

Одил Аҳмедов Хитой клубида якуний тиббий кўрикдан ўтгандан кейин трасферга нуқта қўйилади. “Шанхай СИПГ”да Одилдан ташқари Халк ва Оскар каби таниқли футболчилар ҳам тўп суришади. 

Биз Twitterда