Кўзгуга қараманг, қариб кетасиз! Ёҳуд у ҳақдаги аччиқ ҳақиқат

Article
Кундалик эҳтиёжимизга айланиб кетган, ҳар куни қарайдиганимиз - кўзгу  инсондан ёшлик ва кучни тортиб олар экан. Америкалик тадқиқотчилар узоқ йиллик изланишларидан сўнг шунга амин бўлишди.  Кузатувлар шуни кўрсатдики, кўзгуда ўз аксига қараш – хавфли. У ўзига куч-қувватни тортади. Инсонни тез қаритади. Бу жараён кишини уч дақиқадан кўп вақт мобайнида ойнага қараб турса содир бўла бошлайди. Бирровга қарашни унчалик зарари йўқ. Агар ойнадаги кўзингизга тикилсангиз ўта ҳолсизлик юзага келади. Кўзгунинг тортиш кучи шунда кучайиб кетади.
Олимлар кўзгуга кўп қараб, ясан-тусан қиладиганлар тезроқ қариб кетишини исботлаб бердилар.  Бу вазиятда инсонни руҳий аурасига зиён етади, энергия майдони кучсизланади. Атрофда бўлаётга воқеа-ҳодисаларга нисбатан бефарқлик ҳисси уйғонади.
Агар, сиз ойнага бирров кулиб қараб, хуш кайфият билан боқсангиз буни зарари йўқ. Аксинча инсонни кучлантиради.  Бежизга ёши улуғларимиз кўзгуга кўп қаралса, ёшларни уришиб беришмайди. 

Биз Twitterда