Бокс, кино... Майк Тайсоннинг энди қўшиқ айтиши қолувди!

Article
Дунёга машҳур боксчи, ўта оғир вазн бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон қўшиқчиликда ўзини синаб кўрмоқчи. У ўзининг Ютубдаги расмий каналида илк клипини жойлади. Унда Тайсон рэп ўқиганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Боксчининг илк мусиқий иши  «If You Show Up» (“Пайдо бўлсанг қаршимда”) деб номланади ва у  Крис Браун ҳамда Солжей  Бой ўртасидаги жангга бағишланади. Ушбу таниқли мусиқачилар ўртасида можаро келиб чиққан бўлиб, улар муаммо антиқа йўл билан хал этишни мақсад қилишган.
Тайсон Крис Браунга вақтинчалик мураббий бўлишга розилик берган. Унинг рақиби Солжей Бойни ўрта вазн тоифасидаги доимий музаффар Флойд Мейвезер шуғуллантиради.
 «Мен шуни тасдиқлайманки, Крисни шуғуллантираман. Унга ўзимдаги бор услубларни ўргатаман. Буни у Солжейни нокаутга учратишда қўллайди», — деб ёзади  Тайсон Instagramдаги  профилида.

Биз Twitterда