Ҳар ким ҳаддини билиши керак! Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, кимлиги ноаён иқтисодчи Юлий Юсуповлар эмас!

 
Юлий Юсупов деган қандайдир бир иқтисодчи Kommersant.uz сайтида «Ўзбек иқтисодий модели: асотирлар ва ҳақиқат» деган мақола эълон қилибди. Ўқиб, очиғи, асабларингиз бузилади воқеликка бетаъсирона ёндашувдан.
Тараққиётнинг “Ўзбек модели” Ўзбекистоннинг бугунги кунда қўлга киритган иқтисодий ютуқлари ҳамда ижтимоий тинчлик-барқарорлигининг асоси эканини ҳеч ким инкор этолмайди. Ижтимоий бозор иқтисодиёти тушунчасини халқаро ҳамжамият луғатига олиб кирган бу моделнинг Ўзбек жамияти хусусиятларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилгани, феодализмдан социализмга сакраб ўтганлиги сабабли бозор муносабатлари тажрибасининг нима эканини умуман билмаган бизнинг ҳудуд шарт-шароитини ҳисобга олган ҳолда жорий этилганлиги бор ҳақиқат. Бу ўзича ақлли иқтисодчи эса ёзяпти: “Кичикроқ сирни очамиз: аслида ҳеч қандай «Ўзбек модели» мавжуд эмас.” Ия, сен кимсанки ўзи, Ўзбекистоннинг 20 йилдан ортиқ даврига бундай ҳадсизларча баҳо беряпсан!! Сенинг ақлинг етган нарсага шунча йил Ўзбек ҳукуматининг, раҳматли Юртбошимизнинг ақли етмабди-да!
Меркантилизм модели деб, давлатнинг ислоҳотларда етакчилигини танқид остига олган бу “буюк гений иқтисодчи” Ўзбекистоннинг бугунги иқтисодий ҳолатини қандайдир бир тийинга қиммат статистикалар билан қоралашга уринибди-ю, бир нарсани эътиборга олмабди: глобаллашиш даврида давлатнинг ўз бозорини ҳимоя қилолмагани, эркин бозор деган пуч ғоялар таъсирига тушиб, ўз иқтисодини бошқалар қўлига ўтиб кетишини олдини ола олмагани ўз сиёсий мустақиллигини бой берди деган гапдир. Гап мамлакат иқтисодининг хорижий сармояга бўлган қарамлигидагина эмас, балки ташқи сиёсий кучлар, раҳнамолар таъсирида иш олиб борувчи олигархиянинг тараққий этишида ҳамдир. Буни кўплаб ривожланаётган давлатлар мисолида кўришимиз мумкин...
Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, кимлиги ноаён иқтисодчи Юлий Юсуповлар эмас! Ҳар ким ҳаддини билиши керак! Танқид қилиш керак экан деб, ҳар ким ақли етиб етмай Ислом Каримовнинг олиб борган сиёсатини қоралашга ҳаққи йўқ! 
Дилмурод Жумабоев

Биз Twitterда