Арабистонлик ҳинд шайхи Қирғиз армияси генерали мундирини кийди!

Article

Саудиялик ишбилармон ҳинд Шайх Рафиқ Муҳаммад Қирғизистон армияси генерали бўлгани ҳақида  Khaleej Timesга асосланиб хабар берган эдик. Аслида бироз ишониш қийин бўлган бу хабар кун ўтган сайин дунёнинг турли ахборот манбаларида урчиб бормоқда.

“Gammon Group” ширкатининг хўжайини Шайх Рафиқ Муҳаммад Қирғизистон мудофаа вазирлигининг юқори лавозимларидан бирига келтирилгани ҳақидаги хабар Ҳиндистоннинг у туғилиб ўсган Керала штатида катта ифтихор уйғотган чоғи, маҳаллий ахборот манбалари биринчи кералали шундай катта лавозимга келганини ғурур билан қайд этмоқдалар. Интернет манбаларидаги унинг турли араб ҳукмдорлари билан тушган суратлари мавжуд PR-материаллар инсоннинг бу ғаройиб шахсга бўлган қизиқишини орттиради.

Ойлик 30 миллиондан ортиқ ўқувчига эга бўлган ScoopWhoop Media сайтини эса Шайх Рафиқ Муҳаммаднинг қирғиз армияси генерали формасида виқор билан турган расми безаб турибди. Материал остида эса “2017 йилнинг муваффақиятли бошланганига қаранг” деган матн бор...

Қирғиз расмийлари ҳозирча бу хабар юзасидан фикр билдирганлари йўқ...

Биз Twitterда