Ана холос: Кореяга одам жўнатаман деб 22 минг доллар олган туман ҳокими ёрдамчиси қўлга тушди

 
Фуқароларни Жанубий Кореяга ишга жўнатаман деган алдов билан 12 фуқародан 22400 доллар олган Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси, 29 ёшли Умурбек Отаназаров жиноят устида қўлга олинди.
Давлат Хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан ўтказилган амалиёт натижасида Умурбек Отаназаров 2 фуқародан 8 минг АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга олинди.
Пул топишнинг енгил йўлини қидириб, жиноят ботқоғига кирган Умурбек Отаназаров устидан жиноят иши очилди, тергов давом этмоқда.

Биз Twitterда