Александр Лукашенко Ўзбекистонга келди

Бугун, 12 сентябрь Беларусь Президенти Александр Лукашенко уч кунлик расмий ташриф билан Тошкентга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Олий даражали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кутиб олди.
Тошкентда 13 сентябрь куни Беларусь давлат раҳбари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади. Музокаралар тор шаклда ва делегациялар аъзолари иштирокидаги кенгайтирилган шаклда бўлиб ўтади. 
Музокаралар якунида турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Давлат раҳбарлари "Амкодор-Агротехмаш" Беларусь-Ўзбекистон корхонаси ва Made in Belarus Беларусь ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмасига ташриф буюриши ҳам назарда тутилган.

Биз Twitterда