Қалами эзгуликка етаклаган ижодкор

Наманганда истеъдодли журналист ва шоир Акромжон Сатторов билан «Қалами эзгуликка етаклаган ижодкор» номли ижодий учрашув ўтказилди.
 
 
2018 йил 13 сентябрь куни Нодира номидаги Наманган вилоят АКМ мажлислар истеъдодли журналист ва шоир Акромжон Сатторов билан «Қалами эзгуликка етаклаган ижодкор» номли ижодий учрашув ўтказилди.
Ёзувчи ва шоирлар, кутубхона жамоаси, шеърият мухлислари иштирок этган ижодий кечада журналист ва шоир Акромжон Сатторовнинг инсоний, ижодий, журналистик фазилатлари яна бир бор эътироф этилди.
Кечани кириш сўзи билан ахборот-кутубхона маркази директори Мавлуда Жўрабоева очди. Сўнг сўз олган вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи, шоир Зиёвиддин Мансуров Акромжон Сатторов ҳаёти ва ижод йўли ҳақида илиқ фикр-мулоҳазаларни билдирди.
 

Учрашувда ўз фикрлари билан ўртоқлашган НамДУ катта ўқитувчиси Мўминжон Сулаймонов, "Наманган ҳақиқати" газетаси бош муҳаррири Маҳмуджон Парпиев, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, шоир Б.Мирзо таниқли журналист, исътедодли шоир Акромжон Сатторов ёзган ҳар бир мақола, қаламга олган ҳар бир шеър китобхоннинг диққат-эътиборидан четда қолмаслиги, халқ тилига яқинлиги ва бутун бир олам ғояси ифодаланганлиги тўғрисида чиройли фикрлар билдирдилар.
Акрамжон Сатторов ўз сўзида тадбирни ташкил қилган АКМ жамоасига ўз миннатдорчилигини билдирди ва ёзган шеърларидан йиғилганларга ўқиб берди.
Акромжон Сатторовга кутубхонанинг эсдалик совғаларини топширилди.
Тадбирга бағишлаб «Қалами эзгуликка етаклаган ижодкор» номли кўргазма ташкил қилинди. Кўргазмада Акромжон Сатторов китоблари ва газетада чиққан мақолалари намойиш этилди.
 

Биз Twitterда