Instagram дунёнинг етти мўъжизаси рейтингини тузди

Инстаграм ижтимоий тармоғи виртуал дунёда тобора илдиз отиб, барг ёзаётган восита сифатида оммалашмоқда. Ушбу ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари версиясига кўра, дунёнинг етти мўъжизаси рейтинги тузиб чиқилди. Рўйхатнинг биринчи поғонасидан Париждаги Эйфел минораси жой олди, хабар бермоқда  The Daily Mail.
Франциянинг рамзига айланган ушбу иншоот, фойдаланувчилар томонидан тармоққа #eiffeltower хештеги остида 3 миллион мартадан ошиқ қўйилган. Айнан шундай хештеглар асосида жаҳоннинг машҳур диққатга сазовор жойлари рейтинги тузилган. Иккинчи ўринни  2,2 миллион фотосуратлари билан Лондоннинг  Биг Бени эгаллади. Етакчилар кучли учлигини Сан-Франциско шаҳрида жойлашган Олтин дарвоза якунлаб берди. Уни  1,4 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар ўз саҳифаларига қўйганлар. 
Шунингдек ўнликдан  Дубайнинг  Бурж Ҳалифа осмонўпар биноси (1,3 миллион), Париждаги Муқаддас Она  ибодатхонаси (1,3 миллион), Испаниядаги Альгамбра архитектура-хиёбон ансамбли (676 минг), Мачу-Пикчу (657 минг) ва бошқа осори атиқалар ўрин олишган.  

Биз Twitterда